Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқарилади
Бу қизиқ
−
27 Январь 2023 6811 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Майдонтол маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергиясини ишлаб чиқариш мажмуаси қурилади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Қайд этилишича, чиқинди газидан умумий ишлаб чиқариш қуввати камида 16 мвт бўлган электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Лойиҳа Кореянинг Sejin G&E компанияси иштирокида 55 млн. доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
“Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида, нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё минтақасидаги ягона бўлган йирик маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш станцияси ташкил этилади”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025