Ўзбекистонда чақалоқлар савдосини гуркиратаётган сабаблар маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда чақалоқ савдосига авжига чиққан айни дамларда бунга сабаб бўлаётган асосий омиллар ҳақида маълумот берилди. 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги  Тергов департаменти масъул ходими Наргиза Ҳожибоева 2017-2020 йилларда ўтказилган тезкор тадбирлар доирасида Ўзбекистонда чақалоқ савдоси билан боғлиқ 185та ҳолат аниқланган.

Масъулнинг қайд этишича, мамлакатда чақалоқлар савдосига қуйидаги омиллар сабаб бўлмоқда:

•    боланинг онаси ижтимоий ҳимояланмагани ва моддий эҳтиёжлари таъминланмаганлиги; 

•    турмушга чиқмаган аёллар ҳомиладор экани ҳамда чақалоқни оиласидан яширишга уриниши; 

•    фарзанд кўрмаган оилалар томонидан чақалоқ асраб олишга эҳтиёж мавжудлиги; 

•    чақалоқ савдосининг олдини олишга қаратилган мукаммал ҳуқуқий асоснинг йўқлиги.

“Чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти хотин-қизлар томонидан содир этилаётгани жуда аянчли ҳолат. Ушбу жиноятга қўл урган хотин-қизларнинг ижтимоий ҳолати ўрганилганда, уларнинг кўпчилиги бугун оғир турмуш шароитида ва моддий қийинчиликда яшаётгани, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда психологик ёрдамга муҳтожлиги аниқланди”, дейди Наргиза Ҳожибоева.


Мақола муаллифи

Теглар

чақалоқ савдоси

Баҳолаганлар

345

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар