Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилмоқда
Спорт
−
13 Декабрь
72156 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Жорий йилнинг 19 апрель куни қабул қилинган Президент фармонига мувофиқ, ставкалар ва ўйинларнинг ягона давлат регистри юритилади. Унда ўйинчилар, чекловлар, шунингдек, ўйинларда сарфлаш мумкин бўлган маблағлар бўйича лимитлар ҳамда молиявий транзакциялар юритилади.
Лицензия талабларига кўра, букмекерлик фаолияти ташкилотчиси устав капитали камида БҲМнинг 150 минг баравари миқдорида (56 млрд 250 млн сўм), лотерея ташкилотчисининг устав капитали эса 55 минг баравар (20 млрд 625 млн сўм) миқдорида бўлиши лозим.
Букмекерлик фаолиятини амалга оширишга лицензия учун ариза берилганда БҲМнинг 500 баравари (187,5 млн сўм) миқдори йиғим олинади. Лицензия ўзгартирилганда, лицензия учун тўловнинг 50 фоиз миқдорида тўлов қилинади.
Шунингдек, лоторея ташкилотчиси ўйин ҳажмининг 0,1 фоиз миқдорида маблағни лицензияловчи ташкилот ҳисобига ўтказиб туради.
Ушбу қоидалар “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга букмекерлик фаолиятини лицензиялашга оид тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгандан сўнг кучга киради.
LiveБарчаси