Ўзбекистонда Бош архитектор лавозими жорий этилади
Жамият
−
06 Июль 2022
6375Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги тизимида Бош архитектор лавозими жорий қилиниб, унга вазирнинг биринчи ўринбосари мақоми берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 июль куни бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Мирзиёев таъкидлашича, хорижий экспертларнинг таҳлилларига кўра, “генплан”лар ишлаб чиқилмаса, 2030 йилга келиб инфратузилма харажатлари 2 бараварга ошади ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари 30 минг гектарга камайиб кетади.
“Умуман, қурилиш билан бўлиб, архитектура орқада қолиб кетди. Шу боис, маҳалла, туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасида қурилиш ва лойиҳалаш ишларини тартибга солиш бўйича янги тизим жорий қилинади”, деди давлат раҳбари.
Қайд этилишича, ҳудудларнинг бош режалари ва мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича Республика кенгаши тузилади. Қурилиш вазирлигида Бош архитектор лавозими жорий қилиниб, унга вазирнинг биринчи ўринбосари мақоми берилади.
Шунингдек, туман ва шаҳар қурилиш бўлимига архитектор раҳбарлик қилади ва ҳудуднинг бош архитектори бўлади. Республика кенгашига Қурилиш вазирлиги Бош архитектори ва Иқтисодий тараққиёт вазирлиги биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.
Вилоятларда лойиҳа офислари очилиб, уларга ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва вилоят бош архитектори бош-қош бўлади. Бош ва мастер режаларни ишлаб чиқиш янгича ёндашув асосида 3 та босқичдан иборат бўлади.
Биринчи босқичда Республика кенгаши ҳудуднинг ихтисослашуви, транспорт-логистика, саноат ва хизмат лойиҳаларини жойлаштириш учун ер ва инфратузилмага эҳтиёжи ва чегараларини белгилайдиган Бош схемасини ишлаб чиқади.
LiveБарчаси