Ўзбекистонда бизнес-омбудсманга қўшимча ваколат берилмоқда

Жамият

image

Кеча, 15 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 245-8-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Қайд этилишича, қонун хусусий мулкка бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва мансабдор шахсларнинг кўчмас мол-мулкга аралашув ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш билан боғлиқ мазкур муаммоли вазиятларларни бартараф этиш мақсадида қонунчиликни такомиллаштириш, шу жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига тадбиркорлар манфаатлари бузилиши ҳолатлари бўйича айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш белгиланмоқда.

Қонун қабул қилиниши хусусий мулк дахлсизлиги, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш, давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқбузарлик профилактикасини кучайтиришнинг институционал механизмларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг