Ўзбекистонда бизнес “форс-мажор” режимига ўтмоқда
Жамият
−
25 Март 2020
10334Дунёдаги эпидемиологик вазият ва Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиши туфайли ҳукумат шартномалар бажарилмаган тақдирда бизнес учун "форс-мажор" режимини жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилди.
Коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тадбиркорлик субъектларининг талабларига биноан енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш топширилди. Сертификатни бир кунда олиш мумкин (агар форс-мажор ҳолати коронавирус билан боғлиқ бўлса).
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 февралдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, форс-мажор – бу томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар) сабабли юзага келган шароитларда ташқи савдо битимлари (шартномалар) ва халқаро шартномалар бўйича томонларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлардир.
Шу билан бирга, бундай ҳолатларга қарздорнинг контрагентлари томонидан мажбуриятлар бузилиши, бозорда мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган товарларнинг йўқлиги ва бошқалар кирмайди.
Умуман олганда, томонлардан бирида енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари юзага келган тақдирда, томонлар ўзаро манфаатли шартлар билан келишиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин (масалан, шартнома мажбуриятларини ўзгартириш орқали мажбуриятларни бажариш муддатини узайтириш).
Агар томонлардан бири келишувга эриша олмаса, енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатини тасдиқлайдиган сертификатни олиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.
Таъкидланишича, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юқорида кўрсатилган сертификатларни расмийлаштиришда республиканинг хўжалик субъектларига ёрдам бериш учун барча зарур чоралар кўрилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь