Ўзбекистонда бир суткада қарийб 160 минг доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди
Жамият
−
20 Июль 2021
2645Кеча, 19 июлда Ўзбекистон бўйлаб 158 102 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 023 425 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 123 947 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 18 723 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 15 432 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 5 803 255 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 3 667 979 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 1 553 512 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 581 764 нафарни ташкил қилди.
19 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Наманган вилояти (24 953 доза),
- Фарғона вилояти (24 669 доза),
- Навоий вилояти (16 255 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 755 389 доза,
- Наманган вилоятида 752 077 доза,
- Андижон вилоятида 642 815 дозани ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси