Ўзбекистонда бир сутка ичида 200 га яқин коронавирус бемори аниқланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 2 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196 нафарга ортиб, 83 435 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 2 нафари Андижон вилоятида;
  • 3 нафари Бухоро вилоятида;
  • 2 нафари Жиззах вилоятида;
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 2 нафари Наманган вилоятида;
  • 6 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 1 нафари Хоразм вилоятида;
  • 23 нафари Тошкент вилоятида;
  • 144 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар;
  • Фарғона вилоятида 2 нафар;
  • Тошкент вилоятида 19 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 124 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81449 (+146) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1356 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг