Ўзбекистонда бепул тиббий хизматлар пакети жорий қилинади
Жамият
−
19 Май 2021
24091Кеча, 18 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Шавкат Мирзиёев бепул тиббий хизматлар пакетини амалиётга киритиш бўйича топшириқ берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 1 июлдан бошлаб сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволаш бўйича янги тизим жорий этилади.
Биринчи босқичда Сирдарё вилоятида оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали, эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган юрак ва қон-томир касалликларини даволаш учун аҳоли дори воситалари билан бепул таъминланади.
Давлат раҳбари Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Иноятовга бир ой муддатда бирламчи бўғинда даволаш бепул тиббий хизматлар пакетини амалиётга киритиш топшириғини берди.
LiveБарчаси