Ўзбекистонда банкомат ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Жамият

−

image

Ўзбекистонда банкоматларга бўлган талабни ҳисоб-китоб қилиш, технология ва инвесторларни жалб этиб, уларни маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш вазифаси қўйилди. Бу ҳақда бугун, 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказаётган электротехника саноати вакиллари, соҳада фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан мулоқотда сўз борди.

Қайд этилишича, ички бозорда банкоматларга ҳам талаб катта. Ўтган йили мамлакатда 9 мингта банкомат харид қилиниб, 50 миллион доллардан ортиқ маҳсулот импорт қилинган. Савдо ва кўнгилочар мажмуалар, янги уй-жой массивларининг кўпайиши билан мазкур эҳтиёж яна ортади.

Шу муносабат билан банкоматларга бўлган талабни ҳисоб-китоб қилиш, технология ва инвесторларни жалб этиб, уларни маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини ўрганиш вазифаси қўйилган.

Шу каби имкониятлар Тошкент вилоятида энергия батареялари ва электроника учун юпқа мис фольгаси, Жиззахда электромобиллар учун инверторлар ва зарядлаш қурилмалари, Наманганда сув насослари учун энергия тежамкор электр двигателлар, Қорақалпоғистонда серверлар учун узлуксиз электр таъминоти ва совитиш тизимлари ишлаб чиқариш йўналишларида ҳам мавжуд.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг