Ўзбекистонликлар хорижий валюта сотиб олишни кўпайтирди

Жамият

image

2021 йил январь-апрель ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 149,3 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 41,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Банклар кассаларига нақд пул тушумлари 75,4 трлн. сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар 73,9 трлн. сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январь-апрель ойларига нисбатан 38,5 фоизга ошиши кузатилди. Мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 10,9 трлн. сўмга (1,7 баробар) ҳамда нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун йўналтириладиган нақд пуллар ҳажми 6,5 трлн. сўмга (1,5 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келди.

2021 йил январь-апрель ойларида банк карталарига 78,4 трлн.сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 25,9 трлн. сўмлик (33,1 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюта

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made