Ўзбекистонда баҳорнинг илк кунида совуқ об-ҳаво бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
26 Февраль
48115Ўзбекистонда февраль ойи охири ва март ойи бошида ҳам ёғингарчиликли, совуқ об-ҳаво сақланиб қолади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Хабарда келтирилишича, 26-29 февраль ва 1 март кунлари республиканинг кўпчилик вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва бугун кундузи Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёридан 2-5 даража паст бўлиши кутиляпти. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, шимолда 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 2-7 даража илиқ атрофида бўлади.
“Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор”, дейилади Ўзгидромет хабарида.
Бугун, 26 февраль куннинг биринчи ярмида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 28 февраль ва 1 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳафтанинг қолган кунлари эса асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ҳарорат кечалари 1-4 даража совуқ, кундуз кунлари 3-6 даража илиқ бўлади.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь