Ўзбекистонда баҳор қандай об-ҳаво билан бошланиши айтилди

Бу қизиқ

image

Баҳорнинг илк кунларидан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилади, 2 мартда кечаси 2-7 даража илиқни, кундузи 17-22 даража илиқни ташкил этади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди. 

Қайд этилишича, ўтган ҳафта охирида қисқа муддатга совуқни олиб келган совуқ ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан шиддат билан чекинмоқда. 

28 февраль ва 1-2 март кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим туманларида 2 март куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 2 мартда кечаси 2-7 даража илиқни, кундузи 17-22 даража илиқни ташкил этади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида 27-28 февраль кунлари қор кўчиши хавфи бор. 

3 мартда республика ҳудудига Кавказ ҳудудларидан бироз нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича булутлилик кучаяди, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузги ҳарорат бироз пасаяди ва 12-17 даража илиқни ташкил этади. 

2-3 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 

Пойтахтда 27-28 февраль ва 1-2 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 11-13 даража илиқ бўлади, сўнг ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 2 март куни 19-21 даража илиқни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг