Ўзбекистонда ажримлар сони кўп бўлган ҳудудлар очиқланди
Жамият
−
24 Октябрь 2019
12303Бугунга келиб, дунёнинг турли минтақларида оилавий ажрим билан боғлиқ ҳолатлар йил сайин ортиб бормоқда. Чунончи, ажримларнинг олдини олиш долзарблигини йўқотмайдиган масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига кўра, мамлакатда ажримлар сонида юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри ва Жиззах вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, шу йилнинг январь-cентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 194,9 минг никоҳ қайд этилган бўлса, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 7,8 промиллени ташкил этди.
2018 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайиш Қашқадарё (7,0 фоиз), Хоразм (4,2 фоиз), Самарқанд (3,4 фоиз) ва Фарғона (2,1 фоиз) вилоятларида кузатилди.
2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 23,6 мингта никоҳдан ажрашишлар қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажрашиш коэффициенти 0,9 промиллени ташкил этди.
2018 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли камайиш Самарқанд (8,8 фоиз), Навоий (7,6 фоиз) ва Андижон (6,9 фоиз) вилоятларида кузатилди.
Ажримлар сонида 2018 йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри (8,8 фоиз) ва Жиззах (3,9 фоиз) вилоятига тўғри келмоқда.
LiveБарчаси