Ўзбекистонда аёллар энг кўп қаерда зўравонликка учраётгани айтилди

Жамият

image

2021 йил давомида қарийб 40 минг нафар аёлга ҳимоя ордери берилган бўлса, шундан 34 минг нафардан ортиғи оиладаги зўравонликка учраган. Бу ҳақда АОКАда “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди

Қайд этилишича, ўтган йил давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 39 минг 343 та мурожаат келиб тушган.
Шундан 39 минг 343 нафарига ҳимоя орденлари берилган.  Уларнинг 378 таси вояга етмаганларга, 9 861 таси 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёлларга, 29 104 таси 30 ёшдан ошган аёлларга берилган.

Ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 106 та жинсий зўравонлик, 234 та иқтисодий зўравонлик, 18 777 та психологик, 13 658 та жисмоний зўравонлик, 7 174 та зўравонлик ҳолатлари аниқланган.

Шу билан бирга, 34 минг 330 та ёки рўйхатга олинган аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг 87 фоизи оилада содир этилган.

Хотинларга 26 667 та, қайноналарга 1 559 та, келинларга 1 128 та ва бошқаларга 9 989 та ҳимоя ордери берилган.

Ҳимоя фармойишларини қўллаш натижасида 20 769 та ҳолатда оилалар яраштирилган, 15 142 та ҳолатда низолар, 921 та ҳолатда оилалар ажрашган, 2222 та ҳолатда низолар ҳал этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

895

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг