Ўзбекистонда асоссиз сарфланган маблағлар аниқланяпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида низом” талаблари асосида ҳақ тўланадиган жамоат ишлари учун ажратилган маблағларни мақсадли сарфланиши юзасидан назорат ишлари олиб борилмоқда. 

Жойларда жамоат ишларини ташкил этишда айрим Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасидан ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишида қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланди.

Мисол учун, Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани АBKM томонидан Жамғармадан жамоат ишлари учун ажратилган 73 миллион сўм миқдоридаги маблағлар асоссиз сарфлаб юборилган, жумладан:

“Шўрчи уй-жой мулкдорлари” ширкати раиси Низом талабларига зид равишда 30 нафар фуқаронинг паспорт нусхаларини олиб, улар билан меҳнат шартномаси тузмасдан жамоат ишларига жалб қилинганлиги ва 2018 йилнинг апрель-июнь ойларида жамоат ишларида ишлаганликлари тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштирган. Шўрчи туман АBKMга тақдим этилган ушбу сохта ҳужжатлар ва буюртманомага асосан ширкатнинг ҳисобрақамига ўтказилган 38,7 миллион сўм Жамғарма маблағлари банк томонидан ширкатнинг банкдан олган кредитини қоплашга йўналтирилган. Ширкат томонидан тақдим этилган иш ҳақи ҳисоблаш табелларида номлари қайд этилган 30 нафар фуқаролар уй-жой ширкатида умуман ишламаганини ва ойлик иш ҳақлари олмаганини маълум қилган. 
Бундан ташқари, ушбу ширкат раиси “House building” МЧЖ раҳбари билан келишган ҳолда Низом талабларига зид равишда юқорида қайд қилинган 30 нафар фуқаролар улар билан меҳнат шартномаси тузмасдан уларни 2018 йил август-сентябрь ойларида жамоат ишларига жалб қилинганлиги ҳақида яна сохта ҳужжатлар расмийлаштирган. 

Ушбу расмийлаштирилган сохта ҳужжатларга асосан АBKM томонидан 27,6 миллион сўм миқдоридаги Жамғарма маблағи “ House building” МЧЖга ўтказиб берилган.

“House building” МЧЖ томонидан ушбу ўтказилган маблағдан ширкат раисининг пластик картасига 8,7 миллион сўм ва ширкат ҳисобчисининг пластик картасига 16,4 миллион сўм ўтказиб берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг