Ўзбекистонда апельсин нархи тушиб кетди
Жамият
−
11 Декабрь 2023
25213Сўнгги ой давомида Ўзбекистонда апельсиннинг улгуржи нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан анча арзон. Бу ҳақда EastFruit хабар берди.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, апельсиннинг жорий улгуржи нархи таққосланган мамлакатлар орасида энг паст ҳисобланади.
Айниқса, кейинги ҳафталарда маҳсулот нархи тушишда давом этди ва сўнгги бир ой ичида Ўзбекистонда апельсин нархи 1,8 бараварга камайиб, 10 ноябрдан 8 декабргача ўртача улгуржи нархи 1 килограмми учун 23 минг сўмдан 13 минг сўмгача арзонлашган.
2023 йил 8 декабрь ҳолатига кўра, апельсиннинг ўртача улгуржи нархи 2021-2022 йилларнинг худди шу санасига нисбатан учдан бирига паст ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан деярли чорак баравар арзонроқ.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда апельсиннинг жорий улгуржи нархлари EastFruit таҳлилчилари мева-сабзавот улгуржи нархларини ҳафталик мониторинг қилиб борадиган давлатлар орасида ҳам энг ҳамёнбопи ҳисобланади. Рўйхатда фақат Грузия мазкур маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчиси бўлгани учун истиснодир.
8 декабрь ҳолатига кўра, ушбу мамлакатларда апельсиннинг ўртача улгуржи нархи қуйидагича: Ўзбекистон – 1,06 доллар, Молдова – 1,24 доллар, Россия – 1,35 доллар, Польша – 1,37 доллар, Тожикистон – 1,46 доллар, Украина – 1,80 доллар.
LiveБарчаси