Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлари нархи ошириляпти
Жамият
−
16 Октябрь 2019
7480Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 ноябридан алкоголли маҳсулотлар нархи оширилиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги қўшма қарори Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалар муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Қарорга мувофиқ, алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб;
1 литр тайёр вино маҳсулоти учун ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 8600 сўм, энг кам чакана нарх 10200 сўм этиб белгиланмоқда.
1 литр тайёр коньяк маҳсулоти учун ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 31000 сўм, энг кам чакана нарх 36600 сўм;
1 литр тайёр ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар учун ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи 22000 сўм, энг кам чакана нарх 26000 сўм этиб белгиланмоқда.
Ҳужжатда пиво нархлари ўзгармаслиги белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь