Ўзбекистонда “ақлли” сув ҳисоблагичлари ўрнатилади

Жамият

image

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 24 май куни имзолаган “Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгиланган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан бошлаб юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан ҳудудий сув таъминоти корхоналарига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилади.

Сув ҳисоблагичларини ўрнатган тадбиркорларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача солиқ имтиёзлари берилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга ичимлик сув таъминоти ҳамда оқова сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ тегишли идоралар совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарининг турларига нисбатан (Dn-15 дан Dn-25 гача ва Dn-32 дан Dn-1500 гача) техник талаблар ишлаб чиққан. Техник талаблар “Ўзсувтаъминот” АЖ веб-сайтининг (www.uzsuv.uz) “Норматив ҳужжатлар” бўлимига жойлаштирилган.

2023 йилдан бошлаб хорижий ҳамда маҳаллий сув ҳисоблагич ишлаб чиқарувчилар ушбу техник талаблар асосида сув ҳисоблагич ускуналарини таклиф этишлари мумкин бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

248

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг