Ўзбекистонда АИ-80 бензини нархи пасайди
Жамият
−
08 Январь 2022
86044Бугун, 8 январь куни Ўзбекистонда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи 6,3 фоизга пасайди. Бу ҳақда республика Товар-хом ашё биржаси маълум қилди.
Қайд этилишича, АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 474,4 минг сўмни ташкил қилган. Бу 7 январга нисбатан 6,3 фоизга камдир.
Маълумот учун, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг биржадаги нархи литрга ўтказилганда маҳсулотнинг бир литри таҳминан 5700 сўмни ташкил қилади.
“Айни пайтда биржа савдоларига АИ-80 маркали автомобиль бензини сотувчи корхоналар томонидан барқарор равишда биржа савдоларига қўйиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 27 декабрь ва жорий йилнинг 2 январь кунлари Ўзбекистонда пахта ёғи, суюлтирилган газ ва пахта толасининг нархи ҳам пасайган эди.
LiveБарчаси