Ўзбекистонда аҳолиси энг кўп ҳудуд қайси эканлиги айтилди
Жамият
−
19 Июль 2022
487932022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси энг кўп ҳудуди Самарқанд вилояти, энг ками эса Сирдарё вилояти ҳисобланади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
2022 йилнинг 1 июль ҳолатига ҳудудларнинг доимий аҳолиси сони:
• Самарқанд вилояти – 4 млн 69,3 минг киши;
• Фарғона вилояти – 3 млн 931,1 минг киши;
• Қашқадарё вилояти – 3 млн 438,6 минг киши;
• Андижон вилояти – 3 млн 283,8 минг киши;
• Тошкент вилояти – 2 млн 962,5 минг киши;
• Наманган вилояти – 2 млн 959,3 минг киши;
• Тошкент шаҳри – 2 млн 909,5 минг киши;
• Сурхондарё вилояти – 2 млн 771,1 минг киши;
• Бухоро вилояти – 1 млн 990,4 минг киши;
• Қорақалпоғистон Республикаси – 1 млн 962,4 минг киши;
• Хоразм вилояти – 1 млн 936,6 минг киши;
• Жиззах вилояти – 1 млн 457,7 минг киши;
• Навоий вилояти – 1 млн 044,0 минг киши;
• Сирдарё вилояти – 887,1 минг киши.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 1,8 минг кишига ошмоқда. Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сони 35,6 млн кишини ташкил этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь