Ўзбекистонда аҳоли дон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланади

Жамият

image

Жорий йилнинг 28 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Шунга асосан, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб аҳолини дон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида интервенцион харидлар тизими босқичма-босқич жорий этилади. 

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

- 2021 йил ҳосилидан бошлаб дон учун давлат буюртмаси ҳажмларини босқичма-босқич камайтириш, шу жумладан, бошоқли дон харид қилиш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор механизмларини жорий этиш;

- озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун давлат буюртмаси тизимидан давлат захирасидан фойдаланишга ўтиш бўйича механизмни ишлаб чиқиш.

2020 йил 1 мартдан пахта ва бошоқли дон етиштиришда банд бўлмаган майдонларда тупроқ-иқлим шароитлари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда туманларни босқичма-босқич ихтисослаштириш тизими жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг