Ўзбекистонда 9 та ҳужжатни бирлаштирган рақамли паспорт жорий қилиниши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда “Фуқароларнинг рақамли паспорти” пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида келтирилган. 

Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида 2022 йил 15 июлдан 2023 йил 1 декабрга қадар айрим турдаги маълумот ва ҳужжатларни электрон кўринишда тақдим этиш имкониятини берувчи “Фуқаронинг рақамли мобил паспорти” лойиҳаси жорий қилинади.

Бунда давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, тижорат ёки нотижорат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар (кейинги ўринларда – давлат органлари ва ташкилотлари) томонидан тажриба ўтказиш даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб этиладиган алоҳида турдаги маълумот ва ҳужжатлар мобил илова орқали электрон кўринишда тақдим этилган тақдирда улар қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади. 

Мобил иловадан фойдаланишда мобил трафик учун тўлов ундирилмайди.

Илова қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:
•  Паспорт;
•  Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
•  Автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома;
•  Олий маълумот тўғрисидаги диплом ва талаба тўғрисидаги маълумотлар;
•  Жисмоний шахс томонидан умумий таълим муассасасини (11-синф негизида) тамомлаганлиги тўғрисида маълумот;
•  Коронавирусга қарши эмланганлик ҳолати тўғрисидаги маълумот;
•  Кадастр паспорти ҳақида маълумот;
•  Туғилганлик ва никоҳ қайд этилганлик ҳақидаги далолатнома маълумотлари.

Рақамли паспортни бошқа ҳудудлар ва бутун Ўзбекистон бўйлаб жорий этиш бўйича таклифлар 2023 йилнинг 15 декабрига қадар тажриба натижаларига кўра киритилади.

Лойиҳа муҳокамаси 8 июнга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1060

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг