Ўзбекистонда 9 ой давомида қанча цемент ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
Жамият
−
05 Ноябрь 2020
3374Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойида 7,8 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилган. Кўрсатилган рақамлар ўтган йилнинг ўсиш суръатига нисбатан 102,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Ишлаб чиқарилган жами цементнинг энг юқори улуши Тошкент вилояти (47,2 фоиз), Навоий вилояти (35,5 фоиз) ҳамда Фарғона вилоятига (11,8 фоиз) ҳиссасига тўғри келмоқда.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон 2020 йилнинг 9 ойида Афғонистон, Сингапур, Россия, Хитой, Туркия ва бошқа бир қатор хорижий давлатларга қиймати 24,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент экспорт қилган. Ўзбекистонга эса Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон Республикаси, Эрон, Россия ва бошқа давлатлардан қиймати 87,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент маҳсулоти импорт қилинган.
Динара Юсупова
LiveБарчаси