Ўзбекистонда 7 ойда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилди?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда энг кўп Cobalt русумли автомобиль ишлаб чиқарилди – 52 903 дона. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг январь-июль ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

  • Cobalt – 52 903 дона;
  • Lacetti-Gentra – 47 600 дона;
  • Damas – 39 779 дона;
  • Nexia T-250 – 14 237 дона;
  • Spark – 7 548 дона;
  • Махсус енгил автомобиллар – 11 008 дона.

Статистик маълумотларга кўра, Cobalt ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16 582 донага кўпайган. 2021 йилнинг етти ойида 36 317 та шундай русумли автомобиль ишлаб чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

531

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг