Ўзбекистонда 50 ёшдан кейин турмуш қурганлар сони очиқланди
Жамият
−
10 Декабрь 2024 7154 1 дақиқа
Ўзбекистонда 10 ой давомида 50 ёш ва ундан катта ёшда турмуш қурганлар сони очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил январь-октябрь ойларида ФҲДЁ органларида жами 215 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Шулардан аҳолининг 50 ва ундан катта ёшда никоҳ қурганларнинг умумий сони 5314 нафарни ташкил қилади. Жинс бўйича тақсимланиши эса қуйидагича:
Эркаклар – 4 153 нафар
Аёллар – 1 161 нафар
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда жорий йилнинг 3-чорагида 60 ёшдан кейин 439 нафар, 70 ёшдан кейин 33 нафар эркак фарзандли бўлгани маълум қилинганди. Ҳисоботга кўра, 2024 йилнинг 3-чорагида республика бўйича 179 425 та никоҳ қайд этилган бўлиб, уларнинг 149 814 таси 30 ёшгача бўлган жуфтликлар ўртасида тузилган. Бу бўйича энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятида қайд этилган. Оилалар ўртача 24 ёшда никоҳ тузган.
Live
Барчаси