Ўзбекистонда 4 кунлик дам олишдан сўнг вакцинация қайта бошланди
Жамият
−
18 Май 2021
2773Ҳайит байрами муносабати билан эълон қилинган 4 кунлик дам олиш кунларида вакцинация тадбирлари амалга оширилмади. Эмлаш жараёнлари давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 17 май куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб жами 61 546 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 14 989 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 46 557 нафарни ташкил қилди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатда жами 1 млн 346 761 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1 млн 110 101 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 236 660 нафарни ташкил қилди.
17 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (11 073 доза);
- Самарқанд вилояти (7597 доза);
- Наманган вилояти (6285 доза) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
- Фарғона вилоятида 181 285 доза;
- Андижон вилоятида 165 488 доза;
- Наманган вилоятида 146 623 доза;
- Самарқанд вилоятида 131 268 дозани ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда AstraZeneca, “Спутник V” ва ўзбек-хитой вакцинасидан фойдаланилмоқда.
LiveБарчаси