Ўзбекистонда 4 эгизак туғилди
Жамият
−
06 Март 2022 29188 1 дақиқа
Кеча, 5 март куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 4 эгизак туғилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Юнусобод тумани ИИО ФМБ профилактика инспектори лейтенант Беҳруз Худойбердиевнинг рафиқаси 4 нафар фарзандни дунёга келтирган.
“Улардан уч нафари ўғил ва бир нафари қиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 январь куни Сирдарёда 3 эгизак ва 25 январь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида 4 эгизак дунёга келган эди.
Live
Барчаси