Сирдарёда 3 эгизак туғилди
Жамият
−
06 Январь 2022
6566Жорий йилнинг 4 январь куни Сирдарёда 3 эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 4 январь тонгида Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани “Анорзор” маҳалласида яшовчи 27 ёшли Мафтуна Тошпўлатова бирваракайига 3 эгизак фарзандларни дунёга келтирган.
“Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг акушерлик комплексида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун алоҳида мутахассислар ва зарур тиббий жиҳозлар ҳозирланди”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, кесарча усулида, асоратсиз ўтказилган туғуруқ амалиёти натижасида 2,9 ва 2 килограммлик икки нафар қизалоқ ҳамда 3 килограммлик ўғил бола дунёга келган. Эгизакларга Мадинахон, Муҳаммадзиё ва Муслимахон деб исм қўйилган.
“Айни пайтда гўдакларнинг аҳволи қониқарли. Шифокорлар уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланишига бош-қош бўлиб турибди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эгизаклар ва онанинг саломатлигини алоҳида назоратга олди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, вазирлик бугун, 6 январь куни туғилган Мафтуна Тошпўлатова ва унинг оиласига совғалар, хусусан, фарзандлар парвариши ва уларнинг соғлом улғайиши учун зарур бўладиган жиҳозлар, гигиена ҳамда озуқа воситаларини топширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь