Ўзбекистонда 3 кунда салкам 24 минг киши коронавирусга қарши эмланди
Local
−
04 April 2021 5180 1 minute
Кеча, 3 апрель – вакцинациянинг учинчи кунида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 9551 нафар фуқаро эмланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар берди.
Вакцина олганларнинг 3441 нафарини 65 ёшдан юқори фуқаролар ва 6110 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил қилган.
3 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Тошкент шаҳри (2105 нафар);
- Наманган вилояти (1189 нафар);
- Бухоро вилояти (1166 нафар);
- Андижон вилояти (1083 нафар);
- Тошкент вилояти (844 нафар) банд қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрель куни 5018 нафар, 2 апрель куни 9211 нафар фуқаро эмланган эди.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November