Ўзбекистонда 1200 та мактаб қоғоз журнал ва кундаликдан воз кечади

Жамият

image

Ўзбекистонда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 1200 та мактабда қоғоз кундаликлар ва журналлар бекор қилинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

“Мазкур янгилик ўз навбатида ўқитувчиларни қоғоз журналларни тўлдириш ва ҳисоботларни қўлда ёзишга кетадиган вақтларини иқтисод қилиш билан бирга ота-оналар ва мактаб орасида электрон ҳамкорликни янада юқори даражага кўтаришга хизмат қилади”, дейилади хабарда. 

Электрон кундалик ота-оналарга онлайн режимда мактабдаги барча воқеалар ва фарзандларининг баҳоларидан хабардор бўлиш, синф раҳбарлари ва бошқа ўқитувчилар билан алоқани ушлаб туриш ҳамда ўқувчига таълим жараёнидаги қийинчиликларни енгиб ўтишига ўз вақтида ёрдам бериш мумкинлиги таъкидланмоқда. 

Kundalik.com TAS-IХ зонасида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлаганда барча операторлар, жумладан мобил операторлар томонидан интернет-трафик сарфланмайди. Фойдаланувчилар ҳақидаги ҳамма маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу таълим жараёнининг барча иштирокчилари ҳақидаги шахсий маълумотлар ишончли ҳимоя остида эканини билдиради. 

Мазкур янги тизимга тўлиқ ўтиш орқали, ота-оналар синф раҳбари билан Telegram ва бошқа мессенжерлар орқали боғланишига ҳожат қолмайди, натижада унга кетаётган трафик ҳам иқтисод қилинади ва Telegram орқали шахсий маълумотларни тарқаб кетиши олди олинади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг