Ўзбекистонда 100 ёшли кексаларга қандай имтиёзлар яратилган?
Фойдали
−
19 Июнь 2019
6181Миллий қадриятларимиздан бири ёши улуғ инсонларни қадрлашдир. Кексаларни эъзозлашдек азалий қадрият халқимизни жипслаштириш, одамлар орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли миллат вакилларининг аҳил-иноқ яшашига хизмат қилиб келган.
Қуйида юртимизда 100 ёшли кексаларга қандай имтиёзлар яратилгани билан танишишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига ҳар ойда энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаш белгиланган.
Бунда фуқароларнинг пенсиясига қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади. Қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар, амалга оширилади. Фуқаро томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган қўшимча тўловнинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда, охирги 12 ой учун бир йўла тўланади.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йилдаги фармонига мувофиқ, 100 ёшдан ошган кексаларга “Шуҳрат” медали берилади.
LiveБарчаси