Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 18-21 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Маълум қилиншича, 18-19 февралда Республикада шамол 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин.

19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
 
20-21 февралда республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

20-21 февралда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8-13 даража илиққача, кечалари 2-7 даража илиққача пасаяди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4198

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made