Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиб, чанг-тўзон бўлиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
16 Август 2022
17979Жорий йилнинг 18-20 август кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудидан салқин ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази директори Ҳабибулла Шерзодхўжа хабар берди.
18-20 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда. Жумладан:
18 августда Бухоро, Навоий вилоятларида;
19-20 августда Бухоро, Навоий,Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Фарғона, Наманган вилоятларида шамол кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин.
19-20 августда кундузги ҳаво ҳарорати +27...+32 даражагача пасаяди.
LiveБарчаси