Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда 4-5 апрель кунлари Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келди. Бу эса Республиканинг барча вилоятларида ёмғир ёғишига сабаб бўлди. Тоғ олди ҳудудларида эса кучли ёмғир ёғди.

Шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайди. Ушбу ҳафта бошидан эса ҳавонинг ўзгариши, ёғингарчиликсиз илиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Хусусан, 6 апрелдан Республиканинг шимолий ҳудудларига Эрондан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб кела бошлади. Ҳаво ҳарорати 18-20°кўтарилади. Aйрим тоғолди ҳудудларида ёмғир ёгиши мумкин.

7-9 апрель кунларида эса илиқ ҳаво массалари  Ўзбекистонниг барча ҳудудларига тарқалади. Ҳаво ҳарорати Марказий шарқий ҳудудларда кундузи 23-26°, шимолда ва жанубда 27-32° гача илиқлашади.

Орзугул Каримова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1771

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг