Ўзбекистонда ҳарорат -15 даражагача пасайиши кутиляпти

Бу қизиқ

image

Жорий йил 18-20 ноябрда Ўзбекистон ҳудудларига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

18-19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

18-19 ноябрда республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

18-20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари -8...-13 даражагача, шимолда -10...-15 даражагача, кундуз кунлари 0...-5 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан -10...-15 даражага кам бўлиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

2447

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг