Ўзбекистонда ҳарорат -10 даражагача тушиб, кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
15 Март 2022
33852Жорий йилнинг 17-20 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази Бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа маълум қилди.
Унга кўра, 17-18 мартда республика ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18 мартда баъзи жойларда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши мумкин.
17 мартда Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
18 мартда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади. 17-18 мартда республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
17 мартда Жиззах, Сурхондарё вилоятларида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин. 18 мартда Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 22-27 м/с гача кучайиши мумкин.
19-20 мартда кечалари ҳаво ҳарорати 0-3 гача пасаяди, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳавода ва тупроқ юзасида -1 -2 совуққача бўлиши мумкин.
19-20 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларида ҳарорат -2 -6 совуққача, Қорақалпоғистоннинг шимолида баъзи жойларда ҳарорат -7 -10 совуққача бўлади.
LiveБарчаси