Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
12 Август 2019
6206Гидрометеорология хизмати маркази жорий ҳафтанинг 14-17 август кунлари учун об-ҳаво башоратини маълум қилди.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-15 августда +13...+18 даража, 16-17 августда +15...+20 даража, кундузи 14 августда +23...+28 даража, 15-17 августда ҳаво +30...+35 даражагача кўтарилади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи 14-16 августда +27...+32 даража, 17 августда +30...+35 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи 14-15 августда +25...+30 даража, 16-17 августда ҳаво +30...+35 даражагача кўтарилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14 августда +18...+23 даража, 15-17 августда +15...+20 даража, кундузи 14-16 августда +29...+34 даража, 17 августда +33...+38 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи 14 августда +27...+32 даража, 15-17 августда +25...30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 14-15 августда қисқамуддатли ёмғир ёғиши мумкун, момақалдироқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 августда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14 августда +12...+17 даража, 15-17 августда +8...+13 даража, кундузи 14-15 августда +15...+20 даража, 16-17 августда ҳаво +20...+25 даражагача кўтарилади.