Ўзбекистон ЖСТга аъзолик бўйича Эквадор билан келишувга эришди

Жамият

image

Кеча, 6 ноябрь куни Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзолик бўйича Эквадор билан икки томонлама бозорга кириш музокараларида муваффақиятли келишувга эришди. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов ўзининг LinkedIn’даги саҳифасида маълум қилди.

“Эквадор томонига конструктив мулоқот ва кўрсатган ёрдами учун самимий миннатдорлик билдирмоқчиман. Биз ушбу жараёнга тўлиқ ишонамиз ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиздан фахрланамиз. Иш давом этади – олдинда яна икки нафар ЖСТ аъзоси билан музокаралар кутмоқда”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки мамлакат – Канада ва Панама билан музокараларни якунлаганди.

Ундан олдинроқ эса Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича икки томонлама музокараларнинг якунлагани эълон қилинганди. Бу воқеа Европа Иттифоқининг 27 та аъзо давлати билан бозорга кириш масалалари, экспорт ва импорт божларига доир имтиёзлар ҳамда хизматлар соҳаси бўйича музокараларни муваффақиятли якунлашни англатади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖСТ Эквадор Жаҳон савдо ташкилотига

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг