Ўзбекистон жорий йилда газ экспортини 78 фоизга камайтирди
Жамият
−
17 Декабрь 2020
4082Энергия ташувчи маҳсулотлар жаҳон нархларининг кескин тушиши ва асосий истеъмолчилар томонидан уларга бўлган талабнинг пасайиши оқибатида газ экспорти ҳажмида 2019 йилнинг 9 ойига нисбатан 78 фоизга камайиш кузатилди.
Марказий банкнинг маълум қилишича, товарлар экспорти ҳажми 2019 йилнинг 9 ойига нисбатан ўзгаришсиз қолган.
Олтин ва газнинг экспортдаги улуши мос равишда 54 фоизни ҳамда 3 фоизни ташкил қилди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 9 ойида товарлар экспортининг ҳажми (олтин экспортини ва тузатишларни ҳисобга олмаган ҳолда) 24 фоизга камайди (2019 йилнинг 9 ойида ўсиш 17 фоизни ташкил қилган).
LiveБарчаси