“Ўзбекистон ёшлар лигаси” платформаси ишга туширилади
Жамият
−
14:47 817 1 дақиқа
Ўзбекистонда ёшларга махсус балл бериладиган “Ўзбекистон ёшлар лигаси” платформаси ишга туширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 30 июнь куни ёшлар билан учрашув чоғида маълум қилди.
Қайд этилишича, “Ўзбекистон ёшлар лигаси” платформаси ишга туширилади ва ёшлар ўз натижасини платформага киритади. Бу маълумотлар вазирликлар томонидан ўрганилади ва ёшларга балл берилади.
Юқори балл тўплаган ўғил-қизларга таълимда грант, контрактга чегирма, “касб ваучери” берилади, хорижда ўқиш пули қопланади. Тадбиркорликда имтиёзли кредит олиш, акселератор дастурида қатнашиш имкони яратилади. Иш жойида хорижий стажировка ташкил этилади, давлат хизмати учун кадрлар захирасига киритилади, уй-жой олишда имтиёзли ипотека ажратилади.
Йил якунида энг юқори натижаларга эришган ёшлар тантанали тақдирланади.
“Умуман, “Ўзбекистон ёшлар лигаси” барча мактаб ва техникум ўқувчилари, ўзимизда ва хорижий олийгоҳларда ўқиётган ва илм-фан билан шуғулланаётган йигит-қизларимиз, давлат ва хусусий секторда ишлаётган ёшларимиз, чет элдаги ватандошларимизнинг фарзандларини Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида бирлаштирадиган умуммиллий ҳаракатга айланади”, деди Президентимиз.
Live
Барчаси