Ўзбекистон ЕИ билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Жамият
−
17 Декабрь 2162 1 дақиқа
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Европа Иттифоқининг Ички ишлар ва миграция бўйича бош директорати экспертлари билан музокараларнинг биринчи босқичи ўтказилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълумотига кўра, тадбир давомида меҳнат фаолиятини амалга ошириш, ўқиш учун келаётган Ўзбекистон фуқаролари, юк машиналари ҳайдовчилари, туристик гуруҳлар учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш имкониятлари муҳокама қилинган.
Хусусан, Европа томони Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш масаласини Еврокомиссия йиғилишига киритиш учун бажарилиши зарур бўлган бир қатор шартларни белгилаб берган.
Учрашув якунида юқорида қайд этилган мақсадларга тез фурсатда эришиш учун шу каби мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 октябрь куни Брюсселдаги Европа кенгаши бош қароргоҳи – “Европа” биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан учрашувида ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш учун виза тартиботларини соддалаштириш муҳимлиги қайд этилганди.
Live
Барчаси