Ўзбекистон ЕҲХТ билан сайлов жараёнлари бўйича ҳамкорликни кучайтиради
Local
−
22 March 2021 6915 1 minute
Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЙХҲТ ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва ЙХҲТ ДИИҲБ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан бири ЕХҲТ ва унинг тузилмалари, шу жумладан инсон ҳуқуқлари, демократик институтларни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, сайлов жараёнларини такомиллаштириш масалари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳисобланади.
Суҳбат давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August