Ўзбекистон январь ойида Доҳада йиғин ўтказади
Спорт
−
23 Декабрь 751 1 дақиқа
Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилнинг 22 январдан 2 февралга қадар Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Манбага кўра, ушбу йиғин FIFA кунларидан ташқарида бўлганлиги сабаб, асосан, маҳаллий ва ёш футболчилар жалб этилади.
Мазкур йиғин 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, терма жамоа таркиби учун муносиб захира футболчиларни шакллантириш ҳамда ёш ўйинчиларга имконият бериш мақсадида ташкил этилади. Йиғин давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ва техник ҳолатини баҳолаб боради.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Португалия, Колумбия ва Ямайка/Конго/Янги Коледония ўтиш ўйини ғолиби билан бирга “К” гуруҳидан жой олган. Терма жамоа Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувни 2026 йил 17 июнь куни Колумбияга қарши баҳс билан бошлайди. Навбатдаги учрашув 23 июнь куни Роналду етакчилигидаги Португалияга қарши бўлиб ўтса, гуруҳ босқичининг сўнгги баҳси 27 июнь куни ўтиш ўйини ғолибига қарши ўтказилади.
Live
Барчаси