Ўзбекистон янги ГЭСлар бунёд этишда Испания ва АҚШ компаниялари билан ҳамкорлик қилади

Жамият

image

Тошкент шаҳрида Испаниянинг “Gruoр Cobra” компанияcи, АҚШнинг “General Electric” компанияси ва “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда томонлар гидроэнергетика иншоотлари қуриш ва модернизациялашда ҳамкорлик қилиш, мавжуд салоҳиятдан унумли фойдаланиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Мулоқот чоғида, хусусан, Ўзбекистонда янги ГЭСлар бунёд этишда мазкур компанияларнинг етакчи мутахассисларини жалб этиш кўриб чиқилди.

Таъкидлаш керакки, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бу иккала компания билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилаётгани бежиз эмас. “General Electric” компанияси саноат ва рақамли технологиялар соҳасида етакчиликлар сафида бўлса, “Gruoр Cobra” компанияси саноат инфратузилмасини яратиш ва уни эксплуатация қилиш борасида катта тажрибага эга.

Учрашувда хорижий компаниялар консорциум шаклида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан режалаштирилаётган янги ГЭСларни қуриш ва модернизация қилишга оид истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш истагини билдирди.

Якунда томонлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур келишув мамлакатимизда гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекгидроэнерго Gruoр Cobra General Electric

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made