Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ташкил этилди
Жамият
−
05 Декабрь 2020
5624Кеча, 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 декабрь куни “Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси” давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ассоциациянинг асосий мақсади волонтёрлик фаолиятини ташкил этишга қаратилган фуқаролик ташаббусларини ривожлантириш, инсонпарварлик, бағрикенглик ҳамда ҳамжиҳатлиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда волонтёрларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
“Ассоциациянинг ташкил этилганлигини “5 декабрь – Халқаро волонтёрлар куни”га муносиб совға деб ҳисоблаш мумкин.
Адлия вазирлиги мазкур ташкилот билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга ва хайрли ишларни биргаликда амалга оширишга умид билдириб, унинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилайди”. Дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев волонтёрлар сони охирги вақтларда ҳаддан ташқари кўпайиб кетаётганини ва у бу ҳолатдан шубҳа бораётганини айтганди. Жумладан ҳоким шундай деган:
“Товар, пул олиш, PayMe’дан пул ўтказиб бериш, кимгадир олиб бориб беришда ҳаддан ташқари кўпайиб кетяпти волонтёрлар. Бир нарсани тўғри тушинглар: волонтёрлик касбми ё ҳақиқатан ёрдам беришми, ё бундан даромад олишми? Шуни фарқига боролмаяпман. Ўзи волонтёр тушунчаси нима дегани? Кўнгилли ишчи дегани. Лекин мен бирорта волонтёрни уйда ётган қариянинг оёғига тоғорача тутиб, совунлаб ювиб қўйганини кўрмадим. Сочини тараб қўйинг, ювиб қўйинг. Шуни ҳеч кўрмадим. Ҳаммаси сумка-сумка нарса олиб бориб ташлаш билан овора. Буни бир кўриб чиқишимиз керак. Волонтёрлик хизматлари бўйича ҳам кўриб чиқиб, чуқур ўйлашимиз керак. Енгил ўйлаб ўтирадиган нарса эмас”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь