Ўзбекистон вакили Осиё от спорти федерациясига вице-президент бўлди
Спорт
−
08 Октябрь 2023 8448 1 дақиқа
Ўзбекистон от спорти тарихида илк бор мамлакат вакили Баҳром Ғозиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди.
Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари доирасида ўтказилаётган от спорти мусобақаларидан сўнг, Тогнлу шаҳрида Осиё от спорти федерациясининг навбатдан ташқари умумий ассамблеяси бўлиб ўтган. Бош Ассамблея кун тартибидан Осиё от спорти федерацияси вице-президентларини сайлаш масаласи ўрин олган.
Бу лавозимга номзодлар орасида Ўзбекистон вакилидан ташқари Хитой, БАА, Жанубий Корея, Ливия ва Эрон вакиллари ҳам бор эди.
Бир неча тур қизғин ўтган овоз бериш жараёнида Баҳром Ғозиев БАА, Эрон ва мезбон Хитой вакилларидан кўпроқ овоз тўплади ва Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига сайланди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль