Ўзбекистон Миссияси раҳбари НАТО Бош котиби билан учрашди
Олам
−
10 Январь 2020
4831Кеча, 9 январь куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг НАТО ҳузуридаги Миссияси раҳбари, элчи Дилёр Ҳакимов альянс Бош котиби Йенс Столтенбергга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбатда ташкилот раҳбари Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган Ўзбекистоннинг улкан салоҳиятини тўлақонли очиш имконини берувчи ва мамлакатни тарихий ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқувчи туб ислоҳот ва ўзгаришларга юқори баҳо берди.
Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг, жумладан ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳам муҳокама қилинди.
Йенс Столтенберг Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг ривожланаётганини алоҳида таъкидлади ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги можорони бартараф этиш масалаларидаги ролини қўллаб-қувватлади.
LiveБарчаси