Ўзбекистон ва Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёрланмоқда
Жамият
−
09 Март 2021
2657Бугун, 9 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу билан учрашуви ҳамда икки мамлакат ТИВ раҳбарлари бошчилигида Стратегик режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида бўлажак қўшма тадбирларга, хусусан, олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарликнинг ташкилий масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда томонлар парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича, шунингдек, илмий-таълим соҳасидаги шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.
Ўзбекистонда Бахчешеҳир университети филиалини очиш, шунингдек Хўжа Байрам Вали номидаги университет билан биргаликда Фарғона олий туризм мактабини ташкил этиш бўйича фикр юритилди.
Стратегик режалаштириш гуруҳи йиғилиши якунлангач, икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2023-йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва Таржима хизматлари соҳасида ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.
LiveБарчаси