Ўзбекистон ва Тожикистон расмийлари чегара масаласида учрашув ўтказади

Жамият

image

Жорий йил 24-29 август кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Asia Plus” хабар берди.

Қайд этилишича, бир неча кун давом этадиган музокара давомида томонлар икки давлат чегарасидаги демаркация ишларини муҳокама қилади, демаркация чизиғи лойиҳаси ва чегара чизиғидаги белгилар бўйича фикр алмашади.

Маълум бўлишича, Душанбе ва Тошкентда геодезия, картография, мутахассислари, ташқи ишлар вазирлиги ва чегара хизмати ходимларидан иборат ишчи гуруҳга улар 2021 йил охиригача икки давлат чегараларида чегара устунлари ўрнатиш тартибини тасдиқлаш вазифаси юклатилган.

Таъкидланишича, икки давлат ўртасидаги давлат чегарасини тўлиқ делимитация қилиш 2019 йилда якунланган.

Маълумот ўрнида, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги тожик-ўзбек давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома 2018 йил 9-10 март кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи доирасида имзоланган. Тожикистон парламенти ушбу шартномани 2018 йил 19 апрелда ратификация қилган.

Тожикистон Ерни бошқариш ва геодезия давлат қўмитаси маълумотларига кўра, тожик-ўзбек чегарасининг узунлиги 1332 километрни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг